Миллиардер Ларс Ларсен вафот этди

Олам

image

Даниянинг енг бой одамларидан бири, миллиардер Ларс Ларсен 71 ёшида вафот этди, дея хабар бермоқда ТАСС. 

Ларсен 19 август куни мамлакат ғарбидаги Силкеборг шаҳридаги уйида вафот етган. Ларсен мебел сотувчиси  Jyskнинг асосчиси эди. Ҳозирги вақтда  Jysk тармоғида 50 мамлакатда 2,6 мингдан ортиқ дўкон мавжуд. 

Шу йилнинг июнь ойида Ларсен жигар саратони ташхиси қўйилгани сабабли Jysk директорлар кенгаши раиси лавозимидан истеъфога чиқди. Ҳозирда компания бошқарувида унинг ўғли қолмоқда. 

Бу йил “Forbes” журнали Ларсеннинг бойлигини 4,4 миллиард долларга баҳолади ва у Даниянинг энг бой одамлари рўйхатида еттинчи, нашрнинг дунё рейтингида миллиардер 424-ўринни эгаллаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

85

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг