...
МЕНЮ
ONLINE TV

Андижонда икки вояга етмаган болани ўлдирган қотил Қозоғистонда қўлга олинди


13:45, 06.02.2018 Жамият
 8 635

Ўзбекистон фуқароси Қозоғистон Республикаси ҳудуди орқали учинчи давлатга қочиб кетишга уринган.

Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқ-тартибот органлари жиноятчиликни аниқлаш ва алоқадорларни қўлга олиш мақсадида қўшни мамлакатлар, хусусан Қозоғистон, Тожикистон ва Россия билан мустаҳкам ҳамкорликни йўлга қўйган. Идоравий Мувофиқлаштирувчи гуруҳлар фаолиятининг самараси ўлароқ навбатдаги мудҳиш жиноят сабабчиси Қозоғистонда қўлга олинган. Бу ҳақда ЎзАга ИИВ Халқаро ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи Шоҳруҳ Ғиёсов маълум қилган.
 
Кўпчиликни даҳшатга солган воқеа – Андижон вилояти Хўжаобод туманида икки вояга етмаган шахснинг ваҳшиёна ўлдирилишида гумон қилинаётган Ўзбекистон фуқароси Қозоғистон Республикаси ҳудуди орқали учинчи давлатга қочиб кетишга уринганда Идоравий Мувофиқлаштирувчи гуруҳ ёрдамида қўлга олинган.
 
Ҳозирда Қирғизистон, Туркманистон, Беларусь, Озарбайжон ва келажакда Афғонистон, Покистон ва Туркия каби давлатлар билан шу каби гуруҳларни тузиш масалалари ўрганилмоқда.

Теглар:Қотиллик ИИВ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар