...
МЕНЮ
ONLINE TV

Андижонда фожиа. Онанинг эътиборсизлиги оқибатида бир ёшли гўдак ўт ичида қолди


11:28, 23.02.2018 Жамият
 7 393

Аёл газолин суюқлигини сув деб ўйлаб электр иситиш печи устида қайнаб турган темир чойнакка қуйиб юборган.

21 февраль, чоршанба куни соат 17.16 ларда Андижон вилоятининг Марҳамат тумани Олмазор кўчаси 1-уйда яшовчи И.Муротова газолин суюқлигини сув деб ўйлаб электр иситиш печи устида қайнаб турган темир чойнакка қуйиб юборган.
 
Натижада хонадаги 5 литр елим идишда сақланаётган газолин суюқлигидан сизиб чиқиб, хонага тўпланиб қолган газ ва ҳаво аралашмасидан чақнаш содир бўлиб, ёнғин содир бўлган.
 
Ёнғинни ўчириш чоғида И.Муротованинг 2017 йилда туғилган ўғли куйиб, воқеа жойида ҳалок бўлган.
 
М.Мамараҳимова билан бирга яшовчи 2011 йилда туғилган қизи ва келини И.Муротовалар куйиш жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган, дея хабар тарқатди Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.
Фирдавс БЕК

Теглар:бола ёнғин 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар