... Qalampir - Ҳақиқат аччиқ бўлади
МЕНЮ
ONLINE TV

Андижонда 1000 кишини музқаймоқдан захарлаган тадбиркор устидан суд ҳукм ўқиди


20:18, 09.07.2018 Жамият
 9 892

Бўз туман суди томонидан Бултирбоев Жахонгирмирзо Жамолидин ўғлига оид жиноят иши юзасидан ҳукм ўқилди.

Андижонда 1000 кишини музқаймоқдан захарланишига сабабчи бўлган “Макс Крем” кафеси директорига ҳукм ўқилди. Бу ҳақда Жиноят ишлари бўйича Андижон вилояти Бўз туман судининг девонхона мудири Одилов
Азизбек “Qalampir.uz” интернет нашрига маълум қилди.
 
Маълумотга кўра, 2018 йилнинг 10 май куни Жиноят ишлари бўйича Бўз туман суди томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 186-моддаси 4-қисм “б” банди билан айбли деб топилган Бултирбоев Жахонгирмирзо Жамолидин ўғлига оид жиноят иши юзасидан ҳукм ўқилган.
 
Жахонгирмирзо Бултирбоев якка тартибдаги тадбиркор сифатида Шаҳрихон шаҳар Амир Темур кўчасида жойлашган “Макс Крем” номли музқаймоқ кафесида 2017 йилнинг 14-15 май кунлари хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган музқаймоқ маҳсулотларини аҳолига сотган. Оқибатда 1073 нафар фуқаро музқаймоқни истеъмол қилиш оқибатида захарланган.
 
Андижон вилоят Давлат санитария эпидемиология назорат марказининг 2017 йил 16 майдаги ёзма маълумотига кўра, Ж.Бултирбоев хавфсизлиги кафолатланмаган музқаймоқ маҳсулотлари сотиб келганлиги, фрейзер аппарати ва бошқа иш қуролларини ювишда зарарсизлантирувчи воситалардан фойдаланилмаганлиги, бу билан Бош давлат санитария врачи томонидан тасдиқланган қонун талабларига риоя қилмасдан фаолият кўрсатганганлиги маълум бўлган.
 
Суд Ж.Бултирбоевга жазо танлашда содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини, уни келиб чиқиш сабабларини ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси 7-моддасидаги “Жазолашдан кўзланган мақсадга ушбу Кодекс Махсус қисмининг тегишли моддаларида назарда тутилган енгилроқ чораларни қўллаш орқали эришиб бўлмайдиган тақдирдагина оғирроқ жазо чоралари тайинланиши мумкин”лиги, 8-моддасидаги “Жиноят содир этишда айбдор бўлган шахсга нисбатан қўлланиладиган жазо ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чораси одилона бўлиши, яъни жиноятнинг оғир-енгиллигига, айбнинг ва шахснинг ижтимоий хавфлилик даражасига мувофиқ бўлиши кераклиги” ҳақидаги нормаларга амал қилиб, шахсини, муқаддам судланмаганлигини, яшаш жойидан ижобий тавсифланишлигини, оилали бўлиб, қарамоғила икки нафар вояга етмаган фарзандлари борлигини, оиласини ягона боқувчиси эканлиги, 1 йилдан буён қамоқда сақланиб, ўзига тегишли хулоса чиқариб олганлиги, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Андижон вилояти кенгаши томонидан тақдим этилган кафолат хатини ва судланувчини соғлом муҳитга қайтариш мақсадида амалга ошириш лозим бўлган индивидуал дастур ишлаб чиқилгани, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатори, Ўзбекистон Қаҳрамони Ш.Маматқуловнинг судга қилган сенаторлик мурожаатини, оилавий шароитини, мингдан ортиқ жабрланувчиларнинг даволари йўқлигини, қисман бўлсада жабрланувчиларга ёрдам кўрсатганини, жиноят содир этиш мотив ва мақсадларини ҳамда жабрланувчиларнинг судланувчига нисбатан даволари йўқлигини инобатга олиб, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 57-моддасини қўллашга монелик қиладиган ҳолатлар йўқлигини эътироф этган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган бўлса, кейин унинг ҳаракатлари талқин этилаётган модда санкцияси доирасида назарда тутилган 5 (беш) йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини энг кам қисмидан ҳам камроқ миқдорда тайинлашликни, бироқ ижтимоий фойдали меҳнат билан шуғулланишлигига яна бир бор имкон бериш мақсадида ва юқоридаги шахсига оид ҳужжатларни эътироф этган ҳолда уни хулқини жамиятдан ажратмаган ҳолда тузатиш мумкин деган қатъий бир тўхтамга келиб, унга нисбатан ЖКнинг 72-моддасини қўллаб, икки йил синов муддати белгиланди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Андижон музқаймоқ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар