Дунёдаги энг кичик одам вафот этди
Олам
−
18 Январь 2020
12131Дунёнинг энг кичик одам деб тан олинган непаллик Хагендра Тапа Магар 28 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Гиннесс рекордлар китоби сайтида маълум қилинди.
Магарнинг бўйи 67,08 сантиметр эди. У Покхара шаҳридаги шифохонада пневмония касаллигидан вафот этган.
У Гиннес рекордлар китобига 2011 йилда киритилган. Хагендра жамоатчилик эътиборига тезда тушган. Шу сабабли Непал ҳукумати ундан туризмни ривожлантириш учун фойдаланган. У 2011 йилда Непалнинг туризм соҳасидаги кўнгилли вакили этиб тайинланганди.
Энди ўзи мустақил ҳаракатлана оладиган дунёдаги энг кичик одам мақоми 70,21 см бўйга эга колумбиялик Эдуарду Ниньо Эрнандесга ўтди.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023