Тадбиркордан 16 минг доллар талаб қилган мактаб директори ушланди

Жамият

image

Навоий вилоятида ер ажратиш масаласини ҳал қилиш учун тадбиркордан 16 минг АҚШ доллари сўраган мактаб директори ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.

Маълум бўлишича, Навбаҳор туманидаги 12-сонли мактаб директори А.О. хусусий корхона раҳбари С.Ҳ.дан туман ҳокимлиги орқали гранит қазиб олиш учун ер ажратиш масаласини ҳал қилиб бериш эвазига ундан 16 000 АҚШ доллари талаб қилган. А.О. Пулнинг бир қисми сифатида 9 400 АҚШ долларини олган вақтида ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан А.О.га нисбатан Жиноят кодексининг 168 ва 28,211-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Навоий фирибгарлик мактаб директори

Баҳолаганлар

82

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг