Ўзбекистонда дам олиш куни баъзи ҳудудларда ёмғир ёғади

Бу қизиқ

image

Гидрометеорология хизмати маркази 5-8 октябрь кунлари Ўзбекистонда кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти

Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 5-6 октябрда кечаси +3...+8 даража, кундузи +20...+25 даража, 7-8 октябрда кечаси +6...+11 даража, кундузи +22...+27 даража бўлади. 

Бухоро ва Навоий вилоятлари

Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +8...+13 даража, кундузи 5 октябрда +20...+25 даража, 6-8 октябрда +22...+27 даража бўлади. 

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятлари

Ҳаво ўзгариб туради, 5 октябрда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин, 6-8 октябрда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +8...+13 даража, кундузи 5 октябрда +20...+25 даража, 6-8 октябрда +22...+27 даража бўлади. 

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари

Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +11...+16 даража, кундузи +22...+27 даража бўлади. 

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятлари

Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +8...+13 даража, кундузи +20...+25 даража бўлади. 

Республиканинг тоғли ҳудудлари

Ҳаво ўзгариб туради, 5 октябрда айрим жойларда ёмғир ёғади, 6-8 октябрда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +3...+8 даража, кундузи 5 октябрда +8...+13 даража бўлади, 6-8 октябрда +15...+20 даражагача кўтарилади.


Мақола муаллифи

Теглар

об-ҳаво

Баҳолаганлар

18

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг