Андер Эррера ёзда МЮни тарк этади

Спорт

image

"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Андер Эррера шу ёзда ПСЖ клуби билан шартнома имзолайди. Бу ҳақда AS нашри хабар тарқатмоқда.

Манбанинг хабар беришича, испаниялик футболчи “манкунианлар” билан шартномасини узайтирмайди ва парижликлар сафига эркин агент сифатида бориб қўшилади.

Маълумотларга кўра, Эррера айни вақтда Парижда бўлиб турибди ва у ерда клуб ва футболчи ўртасида музокаралар давом этмоқда. ПСЖ футболчига ҳафтасига 170 минг евро маош билан 2022 йилга қадар шартнома таклиф қилмоқда.

Ушбу мавсумда футболчи МЮ сафида 25 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол киритган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Манчестер Юнайтед Андер Эррера

Баҳолаганлар

6

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг