1 июндан табиий газ ва электр энергиясининг нархи ошади

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 ноябрдаги "Ёқилғи-энергетика ресурсларининг нарх ва тарифларини босқичма-босқич ўзгартириш тўғрисида"ги 897-сонли қарорига мувофиқ 2019 йил 1 июндан бошлаб табиий ва суюлтирилган газ ва электр энергияси учун нархлар оширилади. Бу ҳақда ЎзА нашри хабар тарқатди.

Эслатиб ўтамиз, бу бўйича 2018-2019 йилларда тарифлар ва нархлар ўзгариши графиги тасдиқланган.

Табиий газнинг (1 куб/м учун) нархи:

ҳисоблаш асбоблари бўлганида аҳолининг коммунал маиший эҳтиёжлари учун — 350 сўм;
ҳисоблаш асбоблари бўлмаган ҳолда аҳолининг коммунал маиший эҳтиёжлари учун:
овқат тайёрлаш ва иссиқ сув таъминоти учун — 605 сўм;
иситиш тизими учун — 350 сўмдан ҳисобланади.

Электр энергиясининг нархи (1 кВт соати учун):

I ва II гуруҳдаги истеъмолчилар учун — 370 сўм;
III гуруҳдаги истеъмолчилар учун — 280 сўм;
IV гуруҳдаги истеъмолчилар учун — 392 сўм этиб белгиланади.


Мақола муаллифи

Теглар

электр энергияси

Баҳолаганлар

201

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг