Депутат Азамат Зиё: Эркинлик хавфли куч

Жамият

Бугун, 14 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида Олий Мажлис Сенати ҳамда Қонунчилик палатаси Кенгашларининг қўшма мажлиси ўтказилгани ҳақида аввалроқ, хабар бергандик.

Мазкур йиғилиш кун тартибидаги биринчи масала, тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилишини тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш юзасидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Азамат Зиё ўз фикр мулоҳазаларини баён этди:

“Бизни яхши ташаббусларимиз доим кўп бўлган, лекин энг катта камчилигимиз қоғозда қолиб кетган. Қонунларимизнинг ва қабул қилган қарорларимизнинг ишламаслигида. Бунақа йиғилишларда ҳаммамиз бир-биримизни қўллаймизда чиққанимизданг кейин кўпчиликни эсидан чиқиб кетади. Холбуки ўша бир йил олдинги Сенатнинг ва маҳаллий кенгашларнинг бошлаган ишлари ёмон эмасди. Фақат биз уюшмаган миллат бўлганимиз учун ҳал қилолмадик. Тўй-ҳашамларни ҳал қилиш жамоатчиликнинг иши. Лекин, жамоатчилик жуда орқада. Буни тан олишимиз керак, сабаблари бор”, деди Азамат Зиё. 

“Ёшларимизни одамларимизни “михлаб”қўйган омиллардан бири бу кино асари. Чўлпоннинг “Қор қўйнида лола” ҳикояси бор. Синган савдогар бой 17 яшар қизини эшонбувага бериб юборади. Агар “Ўзбеккино” мингта гапдан кўра битта кино ишласа моҳиятини очиб берарди. Худди шу ҳолат бугун ҳам бор. Эшонбувалар ҳам бор, кўп хотинлик ҳам бор ва ҳоказо...

Ҳамма нарса бор. Агар бундай олиб қарасак, 150 йиллик тарих бўлса, биз 150 йил ичида ўзгармаганмиз. Фақатгина телефон пайдо бўлди, машина пайдо бўлди, одамлар салгина яхши яшади. Ҳалиям ўрта асрлар дунёқарашида юрибмиз.

Жамоатчилик ўзини-ўзи тозаламаса мингта қонун ҳам фойда бермайди. Биз кўпроқ жамоатчиликнинг ўзини кучига суянишимиз керак, жамоатчиликни ўзини сафарбар қилишимиз керак”, деди депутат Азамат Зиё. 

“Эркинликни бошқаролмай қолсак, у реакция беради. Эркинлик хавфли куч. Бунёдкорлик ҳам, бузғунчилик ҳам унда мужассамлашган.  Эркинликни қўлга киритдик, жамоатчилик давлатни назорат қилишга ўрганди. Лекин жамоатчилик ўзини-ўзи назорат қилишга ўргангани йўқ. Энг катта хатоимиз, энг катта муаммомиз мана шу", деди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Азамат Зиё. 
 


Мақола муаллифи

Теглар

депутат эркинлик

Баҳолаганлар

153

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг