Ўзбекистондан 10 минг долларлик маймунларни олиб чиқиб кетаётган шахс қўлга тушди

Жамият

image

Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Ойбек” чегара божхона пости орқали қўшни мамлакатга чиқиб кетаётган фуқаро Б.А. бошқарувидаги автомашинада умумий қиймати 100 миллион сўмлик  бир бош “Оқпанжа гиббон” ва олти бош “Явана макакаси” туридаги маймунлар борлиги аниқланди.

Таъкидланишича, ҳозирда Тошкент ҳайвонот боғига топширилган маймунларнинг соғлиги ветеринар-шифокорлар назоратида бўлиб, юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон Республикасининг “Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги 408-сонли Қонуни талабларига мувофиқ, ҳайвонот дунёси объектларини олиб кириш ва олиб чиқиш белгиланган тартибда экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш органлари томонидан бериладиган рухсатномалар асосида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.


Мақола муаллифи

Теглар

божхона ҳайвонот боғи

Баҳолаганлар

103

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг