...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ана халос! Роналду 15 йилга қамалиши мумкин


14:30, 18.03.2018 Спорт
 15 929

Қамоқ жазоси тайинланиши мумкинлиги, унинг қўрқувини янада оширмоқда..

Испания давлат ғазнасига солиқларни ўз вақтида тўламаганлиги учун Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду айни пайтда қийин вазиятга тушиб қолган.
 
Боз устига, у адвокати  Хосе Антонио Хохлан билан ҳам бундан бир неча ой аввал жанжаллашиб қолган. Шу боис у ҳуқуқларини муҳофаза этувчи адвокати билан ярашиб олди.
 
Маълумотларга кўра,  ярим йил аввал бўлиб ўтган судда португалиялик футболчи солиқдан қарзи умуман йўқлиги ҳақида ёлғон маълумот берган экан.
 
Аслида унинг Испания ғазнасига тўлаши керак бўлган пул жуда катта миқдорда бўлиб, айни пайтда Роналду талвасага тушиб қолган.
 
Қамоқ жазоси тайинланиши мумкинлиги, унинг қўрқувини янада оширган. Шунга кўра, адвокатига бу ишни тезроқ битириш кераклиги ҳақида кўрсатма берган.
 
Ҳисоб-китобларга кўра, футболчининг 14 миллион 768 897 евро солиқдан қарзи бор. Аммо шу солиқ қарзини вақтида тўламагани учун Испания солиқ хизмати  25 миллион 693 минг 315 евро тўлаши кераклигини талаб қилмоқда.
 
Агарда “Реал” ҳужумчиси ушбу маблағни Испания ғазнасига туширмаса,  15 йиллик қамоқ жазоси берилиши кераклиги айтилмоқда.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Криштиану Роналду 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!