Бутун бошли орол коронавирус беморлари учун шифохонага айлантирилади

Олам

image

Индонезия ҳукумати Галанг оролида жойлашган собиқ қочқинлар лагерини коронавирус билан касалланган беморларни даволаш учун махсус касалхонага айлантирмоқчи. Бу ҳақда “The Jakarta Post” нашри хабар бермоқда.

Мамлакат армияси қўмондони, ҳаво маршали Хади Тчахжантонинг айтишича, шифохонадан ташқари, оролда карантин маркази ҳам ишлайди. Маълумотларга кўра, тиббиёт муассасаси минг беморни қабул қила олади.

Қўмондоннинг сўзларига кўра, тиббиёт муассасаси бир ойдан кейин илк беморларни қабул қилишни бошлайди.

Индонезияда айни пайтда икки нафар шахс коронавирусга чалингани қайд этилган.

Сўнгги маълумотларга кўра, жаҳонда коронавирусга чалинганлар сони 95 413 нафарга етди. Ушбу касалликдан 3286 киши вафот этди. 53 291 бемор шифо топган.

Коронавирус энг кўп тарқалган давлатлар: Хитой (80409 бемор – 3013 нафар вафот этган), Жанубий Корея (5766 – 35), Италия (3089 – 107), Эрон (2922 – 92), Япония (1000 – 12), Франция (285 – 4), Германия (262 – 0), Испания (202 – 2), АҚШ (159 – 11), Сингапур (110 – 0), Гонконг (105 – 2).


Мақола муаллифи

Теглар

Индонезия коронавирус

Баҳолаганлар

339

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг