... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Американинг янги президенти аниқланди


12:54, 09.11.2016 Олам
 6 995

Тахминлар ортда қолди, ким кутган, ким эса кутмаган натижа қайд этилди.

АҚШ президентлигига сайловда ғолиб аниқланди, десак ҳам бўлади. Бугунгача Демократлар партияси номзоди Ҳиллари Клинтоннинг ғалабаси тахмин қилнаётган эди. Бироқ, воқеалар ривожи ўзгача тус олди. Айни вақтдаги натижаларга кўра, Республикачилар партияси номзоди жами 48,1 фоиз овоз тўплаб Клинтонни 0,9 фоизга ортда қолдирмоқда.
 
Сайлов деярли якунига етиб бормоқда. Клинтонда имконият қолмаган, дейиш мумкин. “CNN”нинг ёзишича, Клинтон сайловдаги мағлубиятини тан олиш учун Дональд Трампни чақирган.
 
Ҳозирча умумий ҳисобда Дональд Трамп 276 та, Ҳиллари Клинтон 218 та овоз тўплаган. Президент бўлиш учун эса 270 тадан кўп овоз тўплаш кифоя эди.
Мухторбек Абдуллаев

Теглар:АҚШ президенти сайлови Дональд Трамп Ҳиллари Клинтон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Shukrullo
16:07 09.11.2016

Нима учун билмадимку Трампни сайланганидан юрагимда хотиржамлик пайдо булди



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!