...
МЕНЮ
ONLINE TV

Американинг Ўзбекистон билан олди-бердиси қодирлиги даражасидами?


23:31, 16.05.2018 Жамият
 3 995

Дональд Трамп ва Шавкат Мирзиёевнинг музокаралари якунланди.

Ўзбекистон Республикаси Президент Шавкат Мирзиёев ва АҚШ Президенти Дональд Трамп музокараларни икки мамлакат делегациялари иштирокида давом эттирдилар.
 
Унда асосий эътибор савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилди. Вазирлик ва компаниялар, ишбилармон доиралар ўртасидаги алоқаларни фаоллаштириш, юқори технологиялар, савдо-саноат, ёқилғи-энергетика, транспорт ва бошқа соҳаларда қўшма инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.


 
Савдо соҳасида энг кўп қулайлик яратиш тартиби жорий қилинганига қарамай, ўзаро товар айирбошлаш ҳажми имконият даражасида эмас. 2017 йилда бу кўрсаткич 210 миллион доллардан бироз ошган. Америкадек ривожланган ва Ўзбекистондек ривожланаётган мамлакат иқтисодиёти аслида бундан анча кўпроғига қодир.
 
Президентимиз икки томонлама ҳамкорликнинг шу каби жиҳатларини таҳлил қилиб, фойдаланилмаётган имкониятларни, ўзаро манфаатли ва истиқболли тармоқларни кўрсатиб ўтди.
 
Ўзбекистонда хорижий валюталар конвертацияси очилгани, янги ва замонавий инвестицион муҳит яратилгани, тўғридан-тўғри сармоялар давлат томонидан кафолатланиши таъкидланди. Ўзбекистонда юқори технологияли лойиҳаларни амалга ошириш учун АҚШнинг йирик компаниялари сармоя ва технологияларини жалб қилишга келишиб олинди.
 
Музокаралар якунлангандан сўнг Президент Дональд Трамп Президент Шавкат Мирзиёевни кузатиб қўйди.

Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Шавкат Мирзиёев Дональд Трамп 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар