...
МЕНЮ
ONLINE TV

Америкаликлар виртуал кўзгу ихтиро қилдилар


10:43, 06.01.2018 Технология
 1 910

Виртуал кўзгу кийим-кечакларни буюртма қилаётган харидор устида қандай “туриши”ни аниқлаб беради.

Бугунги кунда уйда ўтириб, интернет орқали ўз юмушларини осонлаштираётган инсонлар талайгина. Асосан интернет орқали кийим-кечаклар ва ҳатто, озиқ-овқат маҳсулотлари ҳам буюртма қилиш мумкин. Бундай хизмат тури жаҳонда анча оммалашиб, одатий ҳолга айланишга улгурган.
 
Баъзан интернет орқали буюртма қилинган кийимлар ўз эгасига мос келмаслиги мумкин. Энди бундай муаммонинг олди олинади.
 
Интернет орқали катта ҳажмдаги олди-сотди хизматини таклиф этувчи Американинг Amazon компанияси виртуал кўзгу ихтиро қилди ҳамда ушбу кашфиёт учун патент олишга ҳам улгурди.
 
Виртуал кўзгу кийим-кечакларни буюртма қилаётган харидор устида қандай “туриши”ни аниқлаб беради. Кўзгуда турли шароитларга мўлжалланган буйруқлар бор.
 
Масалан, буюртма қилинадиган кийимнинг ишда, дўстлар билан учрашувларда, кўчада қай даражада кўринишини баҳолашга имкон яратади.
 
Ҳозирча бундай виртуал кўзгулар қачон фойдаланишга топширилиши номаълум. 
Дурдона Расулова

Теглар:Виртуал ойна Интернет савдо 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!