...
МЕНЮ
ONLINE TV

Америкаликдан кейин туркиялик ҳайдовчи ҳам Тошкентда одам уриб ўлдирди


12:51, 16.04.2018 Жамият
 7 154

Ўзбекистон фуқароси жиддий жароҳатлар олиш эвазига воқеа жойида вафот этган.

14 апрель, шанба куни Туркия Республикаси фуқароси Тошкентда одам уриб юбориб, унинг оламдан ўтишига сабабчи бўлди.
 
Маълум қилинишича, воқеа Тошкент вилоятининг Чиноз туманида соат 12:30 ларда содир бўлган. 24 ёшли О.Оздемир Volvo юк автомашинасида “Тошкент-Термиз” йўлининг 853-кмда кетаётиб, йўл четида турган 44 ёшли С.Юсуповни уриб юборади. Натижада С.Юсупов жиддий жароҳат олиб, воқеа жойида вафот этади.
 
О.Оздемир 8 апрель куни Бухоро вилояти чегараси Ўзбекистонга кириб келган. У “Tanju Logistik” фирмасида ҳайдовчи бўлиб ишлар эди.
 
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Юнусобод туманидаги Амир Темур кўчасида АҚШ фуқароси бўлган 25 ёшли М.А Captiva машинасида 33 ёшли Ўзбекистон фуқароси А.Они уриб юборганди.
 
Тошкент шаҳар Ички ишлар бошқармаси йўловчининг ўлими билан якунланган ушбу воқеа юзасидан расмий баёнот эълон қилиб, Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 266 моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатган. Мазкур модда бўйича фуқарога 7 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланиши мумкин.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Чиноз ЙТҲ Туркия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар