Президент Ортиқхўжаев ва Холматовга: Сизлар сиёсатимизга ва халқимизга хиёнат қиляпсизлар

Жамият

Хабарингиз бор, бугун, 15 июль куни Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида пандемия билан боғлиқ вазият муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказди.

Йиғилишда Президент Фарғона водийси вилоятлари ва Самарқандда раҳбарларнинг қаттиққўллиги эвазига вазият ўнгланаётганини таъкидлади.

“Бу ерда ўтирган раҳбарлар сизлар ўзи сиёсатни тушунасизларми йўқми? Дунёда иқтисодиёт қандай бўляпти, бу вабо билан қандай курашиляпти? Нима таҳлил қиляпсизлар деган савол мени қийнайди.

Андижон, Наманган, Фарғона ва Самарқанд вилоятларидаг қандай оғир шароитдан ўша ердаги биринчи раҳбарларнинг фидойилиги, қаттиққўллиг учун чиқиб кетяпмиз. Андижонда ҳам аҳвол жуда ёмон эди. Самарқандда қандай вазиятга келдик биз”, деди Шавкат Мирзиёев.

Давлат раҳбари сўзида давом этиб, пойтахт ва Тошкент вилоятидаги аҳволни жиддий танқид қилди ва раҳбарларни сиёсатга ва халққа хиёнат қилаётганини айтиб ўтди.

“Тошкентда нима бўлди? Тошкент вилоятида нима бўлди? Ҳокимлар ва сектор раҳбарлари ўз ҳудудидаги ҳақиқий аҳволни ўрганмаган ва пастга тушмаган. Сизлар ҳозирги сиёсатимизга ва халқимизга хиёнат қиляпсизлар. Қандай аччиқ бўлса ҳам мана шу баҳо”, деди Президент.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев

Баҳолаганлар

643

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг