... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Амазония чангалзорларида йўловчи самолёт ҳалокатга учради


12:20, 08.12.2016 Олам
 1 251

6 нафар йўловчи вафот этган, 1 киши эса мўжиза туфайли омон қолган.

Кеча, 7 декабрь куни Бразилияда Амазония чангалзорлари ҳудудида учиб кетаётган 6 кишилик йўловчи ташиш самолёти ҳалокатга учради. Бу ҳақда “Dni.ru” хабар қилди.

Маълум қилинишича, ҳалокат чоғида самолёт бортидаги 6 кишидан 5 нафари вафот этган. Улар орасида кичик ёшдаги гўдак ҳам бўлган.

Бир киши эса мўжиза туфайли омон қолган. У зудлик билан шифохонага етказилган.

Самолётнинг нима сабабдан ҳалокатга учрагани ҳозирча, номаълум. Ҳалокат юзасидан текширув ишлари бошалаб юборилди.
Умида Якубова

Теглар:Бразилия Амазония чангалзорлари Авиаҳалокат 

Дўстларингиз билан бўлишинг:


Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!