... 2018 йил – “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Амалдорларнинг ижтимоий тармоқда тарқалган “шоҳона ҳаёти” мониторинг қилинди


13:01, 19.09.2017 Олам
 19 039

Спиртли ичимликлар, ов қуроли, пуллар “кўз-кўз” қилинган фотосуратлар учун 51 нафар мансабдор шахслар жавобгарликка тортилди.

Ижтимоий тармоқлар кундалик ҳамроҳимизга айланишга улгурган, десак адашмаган бўламиз.
 
Бугуни кунда нафақат ёшларни, балки катта ёшлиларни ҳам “ўз қармоғига” илинтираётган интернетдан керагидан ортиқ маълумотларни олиш мумкин...
 
Шарқий Қозоғистон вилоятида давлат хизматчиларининг ижтимоий тармоқдаги саҳифалари текширилди.
 
Натижада 309 та давлат хизматини обрўсизлантиришга оид материаллар аниқланди ва 51 нафар мансабдорлар интизомий жавобгарликка тортилди.
 
Мониторинг жорий йилнинг март ойидан август ойига қадар ўтказилди. Аниқланишича, вилоят маркази амалдорлари бўш вақтларида “шоҳона” дам олишади. Бу ҳақда тармоққа жойлаштирилган фотосуратлар гувоҳлик беради.
 
Хабарда айтилишича, вилоят бошқаруви бўлинмалари раҳбарлари ўйин-кулгу муассасаларида спиртли ичимликлар билан суратлар жойлашган.
 
Ҳайвонот оламини ҳимоя қилиш асосий вазифаси ҳисобланган давлат хизматчиси ўқотар қуроллар билан йиртқич қушлар овлангани ҳақида дарак берувчи фотосуратларни ижтимоий тармоққа жойлаган.
 
Туман таълим бўлинмасида ишловчи яна бир ходим эса ўз саҳифасига хориж валютасидаги кўп миқдордаги пуллар суратини жойлаштирган.
 
Вилоят амалдорлари жойлаган суратлари орасида бошқа “кўз-кўз” қилинган фотосуратлар ҳам бор. Бу хориждаги саёҳатларда қимматбаҳо автомобиллар ва интерьерлар ҳамда шоҳона буюмлар билан туширилган суратлардир.
 
Мониторинг натижаларига кўра, ижтимоий тармоқлардан фойдаланишда хизмат этикасига риоя қилмаганлиги учун 51 нафар давлат хизматчилари интизомий жавобгарликка тортилди. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Қозоғистон Амалдорлар Тартиббузарлик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!