Россияда ўзбекистонлик мигрантларга маоши берилмай, ётоқхонадан мажбурий чиқариб юборилмоқда
Олам
−
06 Декабрь 2019 6920 1 дақиқа
Санкт-Петербургда ўзбекистонлик меҳнат мигрантларининг маошлари берилмаётгани ва ётоқхонадан мажбурий чиқариб юборилаётгани тўғрисида 3 декабрь куни тарқалган хабарларга ТИВ муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, тарқалган мурожаат бўйича Ўзбекистоннинг Санкт-Петербург шаҳридаги Бош консулхонаси ва Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Россиядаги Ваколатхонаси ходимлари Колпино шаҳрига бориб текширган.
Ўзбекистонликлар ва ICA Construction компаниясининг масъул ходимлари билан бўлиб ўтган учрашувларда Санкт-Петербургдаги ўзбекистонлик мигрантларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда мавжуд муаммоларни ҳал қилиш бўйича аниқ келишувларга эришилган.
Таъкидланишича, вазият Бош консулхона назоратида.
Шаҳноза Тўрамуротова
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь