Сенатнинг 25-ялпи мажлиси бошланди. 20 дақиқа ўтди, ваъда бажарилмади
Жамият
−
14 Декабрь 2019
11135Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ялпи мажлисларини тўғридан-тўғри эфирда кузатиш имконияти 24-ялпи мажлисда йўлга қўйилган эди.
Бугун, 14 декабрь куни Сенатнинг 25-ялпи мажлиси ўз ишини бошлади. Навбатдаги ялпи мажлис ҳам Сенатнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаси ва YouTube орқали тўғридан-тўғри намойиш этилиши ваъда қилинган эди. Аммо, орадан 20 дақиқа ўтди ҳамки, онлайн трансляциядан дарак йўқ. Ё сенаторлар камералар ёнгунга қадар айрим муҳокамаларни халқ назоратидан холи ўтказишмоқчими?
Маълумот ўрнида, Сенатнинг 25-ялпи мажлисида 85 нафар сенатор иштирок этмоқда.
Ялпи мажлисда сенаторлар қуйидаги қонун ҳужжатлари ҳамда муҳим масалаларни муҳокама қилади:
• “Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси тўғрисида”ги;
• “Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун хужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида”ги;
• “Давлат божи тўғрисида”ги;
• “Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисида”ги;
• “Махсус иқтисодий зоналар тўғрисида”ги;
• “Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси тўғрисида”ги;
• “Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари.