...
МЕНЮ
ONLINE TV

Алло! Жаноб Президент, туғилган кунингиз билан!


11:43, 16.11.2018 Жамият
 10 477

Ўзбекистон ва Қирғизистон чегара ҳудудлари раҳбарлари кенгашининг биринчи мажлиси бўлиб ўтди.

Бугун,  16 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қирғизистон Республикаси Президенти Сооранбай Жээнбеков билан телефон орқали мулоқот қилди.
 
Суҳбат аввалида Ўзбекистон раҳбари Қирғизистон Республикаси Президентини туғилган куни билан самимий муборакбод этиб, унга сиҳат-саломатлик, фаровонлик ва янги муваффақиятлар тилаган.
 
Томонлар алоқаларни ривожлантириш, мамлакатлар ўртасидаги кўп асрлик дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлаш пайдо бўлган барқарор ижобий тенденцияни чуқур мамнуният билан қайд этган.
 
Икки мамлакатнинг чегара ҳудудлари ўртасида мунтазам қўшма тадбирларнинг самарали натижалари чуқур мамнуният билан қайд этилди.  Жорий йилнинг март ойида Фарғона шаҳрида Ўзбекистон ва Қирғизистон чегара ҳудудлари раҳбарлари кенгашининг биринчи мажлиси бўлиб ўтди.
 
Маданий-гуманитар алмашинув фаоллашди. Ўтган ойда Қирғизистон маданият ва санъат кунлари Ўзбекистонда муваффақиятли ўтказилди. Ўзбекистонда таниқли ёзувчи Чингиз Айтматовнинг 90 йиллиги кенг нишонланмоқда.
 
Президентлар мулоқот давомида минтақавий ва халқаро кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашдилар.
 
Қирғизистон Президенти Ўзбекистон раҳбарига самимий миннатдорлик изҳор этди.
 
Давлатлар раҳбарлари телефон орқали сўзлашув якунида икки қардош халқ манфаати йўлида ўзаро ҳамкорликни ҳар томонлама ривожлантириш, Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шерикликни мустаҳкамлашга қатъий қарор қилди.

Теглар:Ўзбекистон-Қирғизистон Шавкат Мирзиёев Сооранбай Жээнбеков 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар