... 2018 йил – “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Алишер Усмонов ҳақидаги "гап-сўзлар" ростми?


11:27, 07.11.2017 Олам
 22 638

Юрий Мильнернинг жамғармаси “Газпром” тузилмасининг бир қисми томонидан ажратилган маблағни Facebook акцияларини сотиб олиш учун ишлатган.

Бизнесмен ва миллиардер Алишер Усмонов ОАВларда чоп этилган хабарларга қарши фикр билдириб, ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиши ҳақида эълон қилди. ОАВларда унинг “Газпром” маблағларини шахсий мақсадлар учун сарф қилганлиги ҳақидаги маълумотлар тарқатилган эди.
 
Уларда ёзилишича, Юрий Мильнернинг жамғармаси “Газпром” тузилмасининг бир қисми томонидан ажратилган маблағни Facebook акцияларини сотиб олиш учун ишлатган. Ўша вақтда “Газпром” Алишер Усмонов назоратида бўлган.
 
“Алишер Усмоновнинг “Газпром” маблағларини шахсий мақсадда сарфлагани ҳақидаги маълумотлар ва барча айбловлар ёлғон. Жаноб Усмонов ва унинг шўъба корхоналари нафақат қонуннинг “хатини” ва “руҳини” кузатади, балки корпоратив бошқарув ва аҳлоқ тамойилларига қатъий амал қиладилар”, дейди бизнесменнинг расмий вакили. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Алишер Усмонов Газпром 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!