...
МЕНЮ
ONLINE TV

Алишер Усмонов катта турар-жой комплексини қуради


14:51, 07.12.2018 Олам
 13 432

Турар-жой комплекси нашриёт уйининг эски биноси ўрнида қурилади.

“Коммерсантъ” холдинги эгаси Алишер Усмонов “Коммерсанть” нашриёт уйининг Москвадаги собиқ биноси ўрнида катта турар жой комплекси барпо қилади. Комплекс майдони 30 минг кв.м.га тенг бўлади.
 
“Москомстройинвест” вакили бино эгаси айни вақтда “Врубеля 4” ЁАЖга тегишли эканини таъкидлаган. “Врубеля 4” эса “Коммерсантъ Холдинг” МЧЖ (99,9 фоиз) ва Кипрда рўйхатдан ўтказилган ва асл эгаси Усмонов бўлган Kommersant Holding Limited’га (0,01 фоиз) қарашли ҳисобланади.
 
Маълум бўлишича, турар жой комплекси ер-ости автотураргоҳга эга бўлади.
 
“Коммерсанть” нашриёт уйига тегишли бўлган бинонинг бир қисми 5 декабрь куни бузилган.
 
Маълумот ўрнида, 2015 йил декабрда Алишер Усмонов “Коммерсантъ Холдинг” МЧЖнинг ягона тўғридан-тўғри эгаси бўлган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Алишер Усмонов Москва 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!