...
МЕНЮ
ONLINE TV

Алишер Усмонов Alibaba Group билан ҳамкорликда МДҲ электрон бозорини қўлга киритмоқчи


14:08, 12.09.2018 Олам
 5 331

Қўшма корхона тўрт иштирокчи ҳамкорлигида тузилади.

Alibaba Group, “Мегафон” телефон алоқа компанияси, Mail.Ru Group ва Россиянинг Тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси Владивостокдаги иқтисодий форумда стратегик ҳамкорлик қилишга ва МДҲда электрон тижорат соҳасида йирик қўшма корхона тузишларини маълум қилдилар.
 
Улар 2019 йил биринчи чорагига қадар AliExpress Russia корхонасини ташкил қилиш ишларини якунламоқчилар. У “электрон тижоратнинг барча бўғимида, жумладан, трансчегаравий ва маҳаллий маркетплейсларда, шунингдек, ўзининг тўғридан-тўғри савдоларида” корпорациялар ҳамкорлигини амалга оширади.
 
“Электрон тижорат соҳасида глобал етакчи билан ҳамкорлик Россия иқтисодиётининг рақамли трансформацияси учун катта аҳамиятга эга бўлади. Асосий ўйинчилар ўртасидаги альянслар электрон тижорат бозорида трендга айланмоқда. Бу Хитой компанияси билан ҳамкорлик экани ҳисобга олинса, келишув Россия-Хитой ишбилармонлик муносабатларининг мустаҳкамланиши бўйича катта салоҳиятга эга эканига ишончим комил. Россияда электрон тижоратда жуда катта салоҳият бор. Бундан ташқари, россиялик ишлаб чиқарувчилар олдида янги бозорларга чиқиш бўйича янги имкониятлар очилади”, деган Mail.ru Group и “Мегафона” эгаларидан бири Алишер Усмонов.
 
Келишув ёпилиб, барча иштирокчилар томонидан мувофиқлаштирилганидан сўнг шериклар AliExpress Russia қўшма корхонасига қуйидаги улушларда эгалик қилади: 48 фоиз Alibaba Group, 52 фоиз – россиялик шериклар: “Мегафон”» (24 фоиз), Mail.Ru Group (15 фоиз) ва РТИЖ (13 фоиз).
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Алишер Усмонов Alibaba Group Электрон бозор 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!