Ўзбекистонда коронавирусдан соғайганлар 30 мингдан ошди
Жамият
−
15 Август 2020
17829Бугун, 15 август куни Ўзбекистонда 684 ҳолатда касаллик қайд этилган бўлиб, барчаси тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Шу билан бирга, Тошкент шаҳрида 3 нафар, Навоий ва Тошкент вилоятларида 1 нафардан, жами 5 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.
Кун давомида Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Қашқадарё, Сирдарё, Сурхондарё, Наманган ҳамда Тошкент вилоятларида жами 1 382 нафар бемор соғайди.
Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 34 701 нафар бемордан 30 043 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 86 фоизни ташкил этмоқда.
Айни пайтда коронавирус инфекциясидан даволанаётган 4 432 нафар бемордан 1 021 нафари оғир, 285 нафари эса ўта оғир аҳволда.
LiveБарчаси