...
МЕНЮ
ONLINE TV

Алишер Шодмонов Валерий Малашко билан учрашди


14:08, 14.09.2018 Жамият
 1 803

Икки вазир икки томонлама ҳамкорлик масалаларини келишиб олдилар.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов Беларусь Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири Валерий Малашко бошчилигидаги делегация билан учрашди. Дўстона руҳда ўтган мулоқотда тиббиёт соҳаcида икки томонлама муносабатларни янада ривожлантириш борасида кўплаб имкониятлар мавжудлигига алоҳида эътибор қаратилди.
 
Жумладан, тиббиёт соҳасини модернизация қилиш, бу борада инвестиция лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш, тиббий таълим ва кадрлар тайёрлаш ҳамда бошқарув соҳасида ахборот тизимини ривожлантириш бўйича тажриба алмашиш каби йўналишларда фаол ҳамкорлик йўлга қўйилади. Шунга кўра, тиббиёт таълим муассасалари ва илмий-тадқиқот марказлари ўртасида кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича таълим соҳасидаги ҳамкорликни қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилади.
 
Бундан ташқари, фармацевтика тармоғини ривожлантириш, санитария-эпидемиология, клиник ва профилактик тиббиёт ҳамда тиббий радиология йўналишида ҳам фундаментал ва илмий-амалий тадқиқотларни ривожлантириш каби соҳаларда тажриба алмашиш кўзда тутилмоқда.
 
Шунингдек, делегация аъзолари ташриф доирасида Ўзбекистоннинг қатор тиббиёт муассасалари фаолияти билан ҳам яқиндан танишганлар.
 
Маълумот учун, Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенконинг Ўзбекистонга расмий ташрифи доирасида икки мамлакат ҳукумат ва вазирликлари ўртасида қатор икки томонлама муҳим ҳужжатлар имзоланди.




Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Соғлиқни сақлаш вазирилиги Алишер Шодмонов Ўзбекистон-Беларусь 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар