Энди коронавирус беморларини даволаётган тиббиёт ходимларига 14 кунлик иш хақи жойида тўланади

Жамият

image

Аввал хабар берганимиздек, бугун, 20 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатда коронавирус инфекциясига қарши кураш борасида олиб борилаётган ишларнинг таҳлили билан бошлади.

Йиғилишда бугундан бошлаб коронавирусга чалинган беморлар билан ишлаётган ҳар бир махсус шифохонада алоҳида тижорат банкининг кассалари ташкил қилиниб, шифокорларнинг 14 кунлик иш хақини жойида олиш тизими жорий этилиши таъкидланди.

Тадбир иштирокчиларига мурожаат қилар экан, Президент пандемия билан боғлиқ вазият мураккаблигича қолаётганини айтди. Жумладан, охирги тўрт кунда мамлакат бўйича янги аниқланган 2 136 нафар беморнинг 1 218 таси (яъни, 57 фоизи) пойтахтимиз ва Тошкент вилоятига тўғри келади.

Коронавирусга шубҳа бўлган барча беморларни инфекция мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатларсиз, зотилжам ва нафас етишмовчилигининг клиник белгилари мавжудлигига асосланган ҳолда даволаш муассасаларига қабул қилиниши белгиланди.

Тошкент шаҳрида мавжуд 16 та клиникага қўшимча COVID-19га  шубҳали беморлар учун мўлжалланган яна 7 та 850 ўринли “провизор” клиникалар ташкил қилинди. Ушбу клиникаларнинг тиббиёт ходимларига ҳар бир иш куни учун ойлик маошининг 6 фоизи миқдорида устама ҳақ тўлаш масаласи ҳал қилинди.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

198

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг