Минерал сув истеъмоли инфаркт ва инсультга олиб келиши айтилмоқда
Бу қизиқ
−
21 Январь 2020
10973Диетолог шифокорларнинг аниқлашларича, минерал сув ичиш инсон саломатлигига зарар келтириши мумкин. Бу ҳақда “Вечерняя Москва” газетаси ёзмоқда.
Шифокорларнинг сўзларига кўра, тузнинг концентрацияси даражаси фарқ қиладиган уч хил минерал сув мавжуд. Буларга ошхона, даволаш ва даволаш-ошхона минерал сувлари киради.
Таъкидланишича, ошхона минерал сувини кунига 2 литргача истеъмол қилиш мумкин.
Шифобахш минерал сувини эса фақатгина тиббий кўрсатмаларга асосланиб ичиш мумкин.
“Кальций миқдори юқори бўлган сувни ўйламасдан ичиш буйрак тошларини қўзғатиши мумкин”, дейди шифокорлар.
Минерал сувни ҳаддан ташқари истеъмол қилиш туфайли қондаги кальций миқдори ошиши мумкин. Бу - гиперкальциемия дейилади. У қон ивишини кучайтиради. Бу эса, ўз навбатида, инфаркт ва инсультга олиб келади.
Сарвар Анвар ўғли