Алишер Хўжаев Кинематография агентлиги директори ўринбосари бўлди

Жамият

image

Алишер Хўжаев Маданият вазирлиги ҳузуридаги Кинематография агентлиги директори ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, бугун, 28 март куни Маданият вазири Озодбек Назарбеков уни жамоага таништирган. Шу куннинг ўзида агентликда соҳанинг бугунги ҳолати таҳлили, олдинда турган муҳим вазифаларга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтган.
 
Маълумот учун, Алишер Хўжаев 2005 йилнинг 15 апрель куни Ўзбекистон телерадиокомпанияси раиси этиб тайинланган эди. 2017 йилнинг февралида лавозимидан олиниб, ўрнига Хуршид Мирзоҳидов Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясига раҳбар бўлганди.

Ўша йилнинг 3 августида Хуршид Мирзоҳидов лавозимидан озод этилиб, Бобур Алихонов ЎзМТРК раиси вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. 30 август куни Алишер Хўжаев яна ЎзМТРК раҳбарига айланди. 

Ушбу лавозимда бир муддат ишлагач, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстона муносабатлар бўйича қўмита раиси ўринбосарлигига ўтди. 2020 йилнинг март ойида Алишер Хўжаев яна МТРК раиси этиб тайинланди.

Алишер Хўжаев 2024 йилнинг февраль ойи аввалида МТРК раиси лавозимидан озод этилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Алишер Хўжаев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар