Шавкат Мирзиёев Японияга боради

Жамият

image

Бугун, 2 июль куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов мамлакатдаги дипломатик миссияси якунланаётган Япония Фавқулодда ва мухтор элчиси Нобуаки Итони қабул қилди.

Бўлиб ўтган суҳбат чоғида Ўзбекистон – Япония кун тартибининг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Ўзбекистон ва Япония ўртасида ишонч ва ўзаро англашувнинг юқори даражасига эришилгани, икки томонлама ҳамкорликнинг зарурий механизмлари яратилгани, томонларнинг халқаро майдонда муваффақиятли алоқа қилаётганлиги таъкидланди.

Элчининг Ўзбекистондаги уч йиллик фаолияти давомида Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) билан ҳамкорлик сезиларли даражада фаоллашиб, унинг доирасида мамлакатда энергетика, транспорт, телекоммуникация,  соғлиқни сақлаш ва таълим соҳаларида ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Ҳозирда 10 июль куни Токиода бўлиб ўтадиган Иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон – Япония ва Япония – Ўзбекистон қўмиталарининг 15 йиғилишига ҳамда 8-9 июль куни Тошкентда ўтказиладиган икки мамлакат олий таълим муассасалари ректорларининг 3-конференциясига тайёргарлик кўрилмоқда.

Таъкидланганидек, шу ва бошқа қўшма тадбирлар Ўзбекистон Президентининг Японияга бўлажак ташрифига тайёргарлик кўришнинг муҳим босқичлари бўлиши керак.

Суҳбат якунида вазир Элчига Ўзбекистон ва Япония ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантиришга қўшган салмоқли шахсий ҳиссаси учун миннатдорчилик билдирди.

Нобуаки Ито, ўз навбатида, Япониянинг Ўзбекистондаги Элчиси сифатидаги фаолияти давомида кўрсатилган ёрдам ва қўллаб-қувватлаш учун миннатдорчилик изҳор этди.


Мақола муаллифи

Теглар

Абдулазиз Комилов Ўзбекистон-Япония Нобуаки Ито

Баҳолаганлар

33

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг