... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Александр Гейнрих фаолиятини Ўзбекистонда давом эттирадими?


18:47, 13.11.2017 Спорт
 1 760

Гейнрих катта эҳтимол билан келаси мавсумдаги футболчилик фаолиятини Олий Лига клубларида давом эттиради.

Футбол бўйича Олий Лига иштирокчиси ҳисобланмиш “Бухоро” жамоаси янги мавсумда ўз таркибига тажрибали ҳужумчи Александр Гейнрихни қўшиб олиши мумкин. Бу ҳақда “Championat.asia” нашри хабар бермоқда.
 
Маълум бўлишича, Қозоғистон чемпионатининг “Ордабаси” жамоаси шарафини ҳимоя қилиб келаётган Александр Гейнрихнинг клуби билан тузган амалдаги шартномаси ниҳоясига етган.
 
“Бухоро” клуби бош мураббийи Улуғбек Бақоев юзага келган вазиятдан фойдаланиб, Александр Гейнрихни ўз жамоасига таклиф этмоқчи.
 
Хабарда айтилишича, Гейнрих катта эҳтимол билан келаси мавсумдаги фаолиятини Олий Лига клубларининг бирида давом эттиради.
 
Гейнрих янги мавсумда “Бухоро” тўпурари Иван Нагаевнинг ўрнини тўлдириши кутилмоқда. Бухороликлар бу борада ўзига хос рокировкани амалга оширишга яқин.
 
Ўзбекистон терма жамоасига таклиф этилган Иван Нагаев келаси йил фаолиятини Қозоғистон чемпионатида давом эттириш эҳтимоли юқори эканлиги айтилмоқда. Бироқ Нагаев хизматларига Қозоғистоннинг айнан қайси клуби қизиқиш билдираётганлиги номаълум.
 
Шунингдек, “Бухоро” жамоаси жорий мавсумни Қозоғистоннинг “Атирау” клубида ўтказаётган собиқ футболчиси Шавкат Саломовни ҳам қайтариши мумкин.
 
Эслатиб ўтамиз, Александр Гейнрих жорий йилнинг 5 сентябрь куни бўлиб ўтган Ўзбекистон–Жанубий Корея учрашуви (0:0) дан сўнг ҳужумчи терма жамоадаги фаолиятини якунлаганди.
 
Маълумот учун, “Бухоро” жамоаси Олий Лиганинг жорий мавсумида 28 учрашув ўтказиб, 43 очко билан мусобақанинг 5-ўрнини эгаллаб турибди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Александр Гейнрих Бухоро Иван Нагаев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!