Бердимуҳамедов ўғлини собиқ Ашхобод вилоятига ҳоким этиб тайинлади

Олам

image

Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов ўғли Сардорни Ахал вилояти – собиқ Ашхобод вилоятига ҳоким қилиб тайинлади. Бу ҳақда Туркманистон Давлат ахборот агентлиги хабар тарқатди.

Ахал вилояти Туркманистон пойтахти Ашхобод шаҳри республика бўйсунувига ўтказилгандан кейин юзага келган. Кичик Бердимуҳамедов вилоят раҳбари этиб тайинлангунга қадар 2019 йил январь ойидан ҳоким ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Қайд этилишича, Шуҳрат Амангелдиев бошқа ишга ўтаётгани муносабати билан истеъфога чиққан. Унинг айнан қайси ишга ўтгани айтилмаган.

Сардор Бердимуҳамедов 37 ёш, Қуролли кучларнинг подполковниги ҳисобланади. 2016 йилда у Турманистон парламенти депутатлигига сайланган. 2018 йил мартида эса мамлакат ташқи ишлар вазири ўринбосари лавозимига тайинланган.

Сардор 2017 йилда қатор давлатларда юқори мартабали шахслар билан учрашган, Хусусан, Россия ва Қозоғистонга қатор ташрифларни амалга оширган. Унга расмий матбуотда “халқ фарзанди” деб атайдилар. 

Маълумот ўрнида, Президент ўғли раҳбарлик қиладиган вилоятда 900 минг одам яшайди. Бошқача айтганда мамлакат аҳолисининг 14 фоизи. Туркманистонда етиштирилаётган 23 фоиз қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, 31 фоиз саноат маҳсулотлари ҳамда мамлакатда қазиб чиқарилаётган газнинг 43,8 фоизи шу вилоят ҳиссасига тўғри келади.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркманистон Сардор Бердимуҳамедов Ахал вилояти

Баҳолаганлар

70

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг