... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Актёр Қувонч Татлитуғнинг Instagram’даги саҳифаси ҳакерлар ҳужумига учради


09:48, 28.09.2016 Кино
 2 229

Ҳакерларнинг ҳужумлари туфайли актёр Instagram’даги шахсий саҳифасига кира олмай қолди.

Туркия ОАВлари орасида “Турк Брэд Питти” номини қозонган,  Ўзбекистонлик томошабинларга “Кумуш” сериалидаги Меҳмет роли билан яхши таниш бўлган актёр Қувонч Татлитуғ ҳакерлар ҳужумига учради. Гап шундаки, унинг 1,2 миллион мухлиси аъзо бўлган Instagram’даги саҳифасига кириш и чекланди. Бу ҳақда у Twitter’даги саҳифаси орқали хабар берган.
 
Ўз мухлисларига мурожаат қилар экан, актёр муаммо тез орада бартараф қилинишини, унинг Instagram’даги саҳифасига  жойлаштирилаётган суратларга мухлислари эътибор қилмасликларини сўраган.  
 
Маълумот учун, Қувонч Татлитуғ санъатдаги фаолиятини 2001 йил модель сифатида бошлаган. 2002 йилда “Best Model of Turkey” ҳамда “Best Model of The World” танловларида ғолиб бўлганидан сўнг, унга кўплаб фильмлар, сериалларда роль ижро этиш учун таклифлар туша бошлаган. 2016 йилнинг февраль ойида актёр стилист Башак Дизерга уйланган эди.
Умида Якубова

Теглар:Қувонч Татлитуғ Instagram 

Дўстларингиз билан бўлишинг:


Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!