Надия Дусановадан навбатдаги ғалаба

Спорт

image

Айни кунларда Хитойнинг Цзян Цзинь ва Цзюлунпо шаҳарларида енгил атлетика бўйича Осиё Гран-при турнири бўлиб ўтмоқда. Кеча мусобақанинг биринчи босқич беллашувлари якунланди. 

Эътиборлиси, ушбу мусобақада иштирок этаётган 3 ўзбекистонликдан 2 нафари босқични медаль билан якунлашди. Баландликка сакраш баҳсида Надия Дусанова 1.89 метр натижа билан олтин медални қўлга киритган бўлса, Руслан Қурбонов уч ҳатлаб секторида шоҳсупанинг учинчи поғонасига кўтарилди. 100 метрга югуриш беллашувида эса Нигина Шарипова тўртинчи натижани қайд этган. 

Регламентга кўра 7 июнь куни Гран-прининг иккинчи босқичи бўлиб ўтади. Батафсил:

Баландликка сакраш, аёллар
1. Надия Дусанова – 1.89 метр
2. Надежда Дубовитская (Қозоғистон) – 1.86
3. Ван Цуейи (Хитой) – 1.83

Уч ҳатлаб сакраш, эркаклар
1. Фан Яоцин (Хитой) – 17.17 метр
2. Цу Чиалон (Хитой) – 16.72
3. Руслан Қурбонов – 16.33

100 метр, аёллар.
1. Ольга Сафронова (Қозоғистон) – 11.54 секунд
2. Кристина Кнотт (Филиппин) – 11.62
3. Ле Ту Чинх (Вьетнам) – 11.71
4. Нигина Шарипова – 11.79


Мақола муаллифи

Теглар

Надия Дусанова енгил атлетика

Баҳолаганлар

6

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг