“Барселона” ярим финалдаги “финал” ғолиби

Спорт

image

Кеча, 1 май тунда Европа Чемпионлар лигасининг иккинчи ярим финал ўйини ўтказилди.

Муҳташам “Камп Ноу” аренасида бўлиб ўтган баҳсда майдон эгали – “Барселона” футболчилари бу мавсум ЕЧЛ кубогига асосий давогар эканликларини исботлади.

Учрашувнинг 26-дақиқасида Луис Суарес каталонларни олдинга олиб чиққан бўлса, иккин таймда жамоа афсонаси Лионель Месси 75 ва 81-дақиқаларда дубл қайд этиб, йирик ҳисобдаги ғалабани таминлади.

“Ливерпуль” футболчилари бу баҳсда жавобсиз 3 та гол ўтказиб юборганликлари учун финалга чиқиш имкониятларини бироз пасайтириб қўйди. Лекин бу жамоада ҳали ҳамон умид чироғи милтиллаб турганини айтиш лозим. Сабаби бу мавсумда “қизиллар” даҳшатли “Энфилд”да бирор марта ҳам мағлуб бўлганлари йўқ. “Ливерпуль” 7 май оқшомида ўз майдонида “Барселона”ни қабул қилади.

“Барселона” – “Ливерпуль” 3:0 (1:0, 2:0).

Барселона шаҳри, “Камп Ноу” стадиони.

Голлар: 1:0 – Луис Суарес (26), 2:0 – Лионель Месси (75), 3:0 – Лионель Месси (81).

“Барселона”: Тер Штеген, Пике, Ракитич, Серхио, Коутиньо (Семеду, 60), Суарес (Дембеле, 90), Месси, Лангле, Альба, Роберто (Аленья, 90), Видаль.

“Ливерпуль”: Алиссон, Гомес, Матип, Ван Дийк, Робертсон, Фабиньо, Милнер, Вийналдум (Фирмино, 78), Кейта (Хендерсон, 24), Мане, Салоҳ.

Огоҳлантиришлар: Лангле (39), Фабиньо (80).


Мақола муаллифи

Теглар

Барселона ЕЧЛ Ливерпуль

Баҳолаганлар

11

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг