Шавкат Мирзиёев Қосим-Жомарт Тоқаевни табриклади

Жамият

image

Бугун, 17 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тоқаев билан телефон орқали мулоқот қилди.

Суҳбат аввалида давлат раҳбари Қозоғистон Президентини таваллуд куни билан самимий табриклаб, мустаҳкам соғлик ва давлат хизматидаги фаолиятида муваффақият тилади.

Олий даражадаги мунтазам ва самарали мулоқотлар Ўзбекистон билан Қозоғистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларининг жадал ривожланиши ва изчил мустаҳкамланиб боришига хизмат қилаётгани катта мамнуният билан қайд этилди.

Қосим-Жомарт Тоқаевнинг жорий йил апрел ойида Ўзбекистонга амалга оширган илк давлат ташрифи савдо-иқтисодиёт, инвестиция ва транспорт-коммуникация соҳаларидаги амалий ҳамкорлик, шунингдек, маданий-гуманитар алмашинувларни кенгайтириш учун кенг имкониятлар очгани алоҳида таъкидланди.

Президентлар минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашди.

Суҳбат сўнгида давлат раҳбари Қосим-Жомарт Тоқаевга жорий йил 9 июн куни бўлиб ўтадиган Қозоғистон Президенти сайлови муваффақиятли ўтишини тилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Қосим-Жомарт Тоқаев

Баҳолаганлар

24

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг