Пойтахтда 122 000 дона кўчат экиляпти

Жамият

image

Тошкентда дарахтлар доим кесилишига ўрганиб қолганмиз. Йўқ, бу нобоп анъанага нуқта қўйилди. 9-10 март кунлари Тошкент шаҳар ҳокимлиги бошчилигида пойтахтда "Яшил ташаббус - 2019" акциясига старт берилди.

Бугун эрта тонгдан карнай-сурнай садолари остида ободонлаштириш бошқармаларига тегишли 22 та автобуслар карвони туманлар кесими бўйича йўлга чиқди. Уларга 30 830 та турли кўчатлар ортилган.

 

Шунингдек, пойтахтдаги 55 та маҳаллага 8 950, мактаб, мактабгача таълим муассасаси, шифохоналарга 49 220 та, туман ҳокимликлари учун 33 000 та, жами 122 000 дона кўчатлар бепул етказиб берилади. 

Кўчатлар Тошкентдаги маданият ва истироҳат боғлари, автомобиль йўллари атрофига, эътибордан четда қолган ва дарахтлар оз бўлган ҳудудларга экилади

Бунинг учун Тошкент шаҳар ободонлаштириш бош бошқармаси ходимлари жалб этилган. Маҳаллаларда ушбу лойиҳа кўнгилли ёшлар, отахонлар маслаҳати билан олиб борилмоқда. 

Тадбирларда хорижий мамлакатларнинг Ўзбекистондаги элчилари ва дипломатик корпус вакиллари ҳам иштирок этиб, "Дўстлик" маданият ва истироҳат боғида кўчат экишлари назарда тутилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент

Баҳолаганлар

11

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг