Ўзбекистонликка айланиб қолган туркман ўз юртига қайтди

Спорт

image

12 йил давомида Ўзбекистон жамоаларида тўп сурган ярим ҳимоячи Артур Геворкян она ватани Туркманистонга қайтди. Бу ҳақда Тurkmenportal нашри хабар тарқатди.

34 ёшли ярим ҳимоячи Ашхаботнинг “Ахал” клуби билан йил якунига қадар эркин агент сифатида шартнома имзолаган. Футболчи Навоийнинг “Қизилқум” клуби сафини февраль ойи охирида тарк этган эди.

Туркман футболчиси Ўзбекистоннинг “Шўртан”, “Пахтакор”, “Насаф”, “Локомотив” ва “Қизилқум”  клублари сафида тўп сурган. Бу жамоалар таркибида у турли йилларда 1 мартадан Ўзбекистон чемпиони, кубоги ва суперкубогини қўлга киритган. Бундан ташқари 2013 йилда Артур 18 та гол билан чемпионат тўпурари ҳам бўлган. Ўша мавсум якунига Артур Геворкян Ўзбекистон чемпионатининг энг яхши футболчиси деб топилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Артур Геворкян

Баҳолаганлар

87

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар