... 2018 йил – “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Актриса Раъно Ярашева Умра зиёратига йўл олди


20:37, 08.02.2018 Шоу-бизнес
 16 195

Актрисанинг қизи онасининг Умра зиёратига йўл олганини маълум қилди.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Раъно Ярашева “Умра-2018” доирасида кўплаб ўзбекистонликлар қаторида муборак Умра зиёратига йўл олди. Бу ҳақда актрисанинг қизи ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифасида хабар берди.
 
Онасининг Ислом Каримов номидаги “Тошкент” халқаро аэропортидан сафарга отланаётгани тасвирланган суратларни ва видеони жойлаштирган “Ниҳол” мукофоти совриндори Мадина Мумтоз Раъно Ярашеванинг илк бор Умра зиёратига йўл олганини ёзади.
 
Маълумот ўрнида, жорий йилнинг 15 февраль куни актриса Раъно Ярашева 57 ёшни қаршилайди. У 1987 йилдан буён Ўзбек миллий академик драма театрида фаолият юритиб келмоқда. Раъно Ярашева бир ўғил ва бир қизнинг онаси, 5 набиранинг суюкли бувиси.

Теглар:Раъно Ярашева Мадина Мумтоз 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!