Алексей Булдаков вафот этди
Шоу-бизнес 03 Апрель 17:02 4798
image

Бугун, 3 апрель куни Россия халқ актёри Алексей Булдаков 69 ёшида вафот этди. Бу ҳақда “Амурская осень” театр ва кино фестивали президенти Сергей Новожилов Instagram’даги саҳифасида маълум қилди.

Алексей Булдаков 1951 йил 26 март куни туғилган. 1969 йилда Антон Чехов номидаги Павлодар драма театри қошидаги Ёшлар театр студиясини тамомлаган. Павлодар, Томск, Рязан театрлари ва “Беларусьфильм” киностудиясининг театрида фаолият олиб борган.

Актёр “Миллий овнинг ўзига хослиги” ва “Миллий балиқ овининг ўзига хослиги” фильмларидаги генерал Иволин образи билан томошабинлар ёдида қолган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 94
Рейтинг: 2.9