Трамп узоқ талаб этилган қарорни имзолади. АҚШда полиция ислоҳ қилинади

Олам

image
АҚШдаги намойишларда ҳарбийлар томонидан жиноятга қўл урилди north_east

АҚШдаги намойишларда ҳарбийлар томонидан жиноятга қўл урилди

АҚШ Президенти Дональд Трамп 16 июнь куни полицияни ислоҳ қилиш бўйича қарорни имзолади. Ҳужжат ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимлари томонидан куч ишлатиш учун янада қатъий қоидаларни назарда тутади. Бу ҳақда Оқ уй Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Қарорда ҳуқуқ тартибот идоралари ходимлари томонидан можароларни тинч йўл билан ҳал қилиш амалиётидан фойдаланишни рағбатлантириш мақсадида улар учун федераль грантлар ажратиш устувор вазифа этиб белгиланди. Бундай ҳолда, расмийлар полиция куч ишлатганлиги тўғрисидаги шикоятларни кўриб чиқади. Ҳужжат одамларни биографиясини тўлиқ текширмасдан туриб, полицияга ишга ёлламаслик учун давлат идоралари ўртасида маълумот алмашишни яхшилашга қаратилган.

"Бу илгари ташланмаган катта қадам бўлди. Бўғиб ушлаш усуллари тақиқланади. Полиция ходимининг ҳаёти хавф остида бўлган ҳоллар бундан мустасно", деди Трамп.

Бундан ташқари, полиция ходимлари ижтимоий соҳада фаолият олиб борадиган ходимларга гиёҳвандлик, доимий яшаш жойи йўқлиги ва руҳий касалликлар каби зўравонликсиз ҳолатларда ёрдам беради. Мақсад АҚШда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва фуқаролар ўртасида яхши муносабатларни таъминлашдир.

Трамп, шунингдек, АҚШ полициясини янада ислоҳ қилиш учун Қўшма Штатлар Конгресси билан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирган.

"Америкаликлар қонун ва тартибни истайди. Улар қонун ва тартибни талаб қилмоқда. Улар буни айтмасликлари мумкин. Улар бу ҳақда гаплашмасликлари мумкин, лекин улар буни хоҳлашади. Баъзилар буни хоҳлашларини билишмайди ҳам. Аммо улар буни исташади", деди Трамп.

Трамп аввалроқ Америка Қўшма Штатлари расмийлари полицияни тарқатиб юбормаслигини ёки уни молиялаштиришни камайтирмаслигини маълум қилган эди. Полицияни молиялаштиришни қисқартириш ҳақидаги чақириқлар кўпинча АҚШнинг Миннеаполис шаҳрида (Миннесота штати) 46 ёшли афроамерикалик Жорж Флойднинг ўлими юзасидан норозилик намойишлари пайтида тилга олинди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 25 май куни Миннеаполис полицияси афроамерикалик Жорж Флойдни ҳибсга олди. Қўлга олиш пайтида полициячи эркакнинг бўйнини тиззаси билан босиб туради. Флойд “мен бўғиляпман”, деб бир неча марта айтган. Аммо ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари бунга эътибор бермаган. Оқибатда, эркак реанимацияда вафот этган. Бу АҚШда оммавий норозилик ва тартибсизликларни келтириб чиқарди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ полиция

Баҳолаганлар

111

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг