АҚШнинг ядро арсенали ҳажми аниқланди

Олам

image

Шундан 1750 узоқ ва яқин масофаларга учувчи баллистик ракеталарга ва стратегик бомбардимончи самолётларга ўрнатилган. 2050 таси эса заҳирада сақланмоқда.

Бу ҳақда The Bulletin of the Atomic Scientists илмий журналида баён қилинган. 

Тадқиқотчиларнинг баҳолашларича, 1,3 мингта ядро каллаклари қитъалараро баллистик ракеталарга, 300 ядро бомбаси эса АҚШ авиабазасида сақланаётган узоққа ташувчи стратегик бомбардимончи самолётларга жиҳозланган. 150 ядро каллаги эса АҚШнинг Европадаги базасида сақланмоқда. 

Бундан ташқари, деярли 2,4 мингта эскирган ядро каллаклари жанговор вазифалардан олиниб, 2030 йилга қадар утилизация қилиниши лозим.

Америка Қўшма Штатлари ва Россия федерацияси томонидан 2010 йилда имзоланган стратегик ҳужумкор қуролларни чеклаш ва қисқартириш борасидаги келишув имзоланган эди. Унга кўра, етти йилдан сўнг 700 та қитъалараро баллистик ракеталар, сувости баллистик ракета ташувчилари ва оғир бомбардимончи самолётлар, шунингдек 1550 та ядро каллаги, 800 та стартда турган фаол ва нофаол ракеталарни қисқартириш лозим эди. 

Ўтган ҳафтада АҚШ президенти Доналд Трамп ядровий қуролдан воз кечишга чақирган ва АҚШ, Россия ва Хитой ҳам бу ишни қилиши кераклигини айтган эди. 

Россия Ташқи ишлар вазирлиги мазкур баёнотни маъқуллаб, ядровий битим таклифини таҳлил қилишга тайёр эканлигини билдирди. 
 


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Rossiya yadro quroli AQSH

Баҳолаганлар

39

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг