АҚШда автомагистраль кўприк қулаб тушди (видео)

Олам

image

АҚШнинг Мэриленд штатидаги Балтимор шаҳрида юк кемаси бориб урилиши оқибатида узунлиги 2,5 км бўлган автомобиль кўприги сувга қулаб тушди. Бу ҳақда WSJ хабар берди.

Сингапур байроғи остидаги “Дали” кемаси кўприк таянчига урилиб, ёниб кетган. Иншоотнинг қулаши оқибатида бир неча автомобиль дарёга қулаган.

Воқеада кўплаб қурбонлар бўлди, деган хавотирлар бор. Қутқарувчи кемалар ва вертолётлар иштирокидаги фавқулодда операция дарҳол бошланди. Дарёда камида 7 киши қидирилаётгани хабар қилинган. Икки киши қутқариб олинди, улардан бирининг аҳволи оғир. Эрталаб сув ҳарорати 8 даража иссиқ эди.

Маълумот учун, кўприк 1977 йилда қурилган ва АҚШ миллий мадҳияси "The Star-Spangled Banner" муаллифи Фрэнсис Скотт Ки шарафига номланган. Кўприк бўйлаб икки паласали пуллик йўл ўтган – Нью-Йорк ва Вашингтон ўртасидаги асосий йўналишлардан бири.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ автомобиль кўприги Фрэнсис Скотт Ки

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг