АҚШ элчиси Россия ТИВга чақиртирилди

Олам

image

Бугун, 7 март куни АҚШнинг Россиядаги элчиси Лин Трейси Россия ТИВга чақиртирилиб, жиддий огоҳлантирилган. Бу ҳақда Россия ТИВ баёнотига таяниб, ТАСС хабар берди.

Қайд этилишича, Америка дипломатик миссияси раҳбари бугун Россия Ташқи ишлар вазирлигига чақиртирилган. Унга АҚШнинг учта нодавлат нотижорат ташкилоти Россия Федерациясида номақбул деб эътироф этилгани ҳақида маълум қилинган. Булар элчихона кўмагида амалга оширилаётган “Халқаро таълим бўйича Америка кенгашлари”, “Маданий истиқболлар” ва “Халқаро таълим институти”дир.

“Элчига ушбу нотижорат ташкилотлар фаолиятига ҳар қандай ёрдамни тўхтатиш талаби билан расмий нота топширилди. Дипломатик миссиянинг расмий веб-сайтидан ва ижтимоий тармоқларидан уларнинг материалларини олиб ташлаш ҳам талаб қилинди. Агар бу давом этса, Россия қонунчилигининг бузилиши ҳисобланиб, чора кўрилади”, дейилади вазирлик хабарида.

Шунингдек, Ташқи ишлар вазирлиги Трейсини Россия Федерациясининг ички ишларига аралашишга уринган Америка элчихонаси ходимларини “persona non grata” сифатида мамлакатдан чиқариб юбориш ҳақида огоҳлантирган.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ элчиси Россия ТИВ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made