Ўқитувчига қўполлик қилган ЙПХ инспектори ишдан бўшатилди

Жамият

image
ЙПХ инспекторини урган ҳайдовчи қамоққа олинди north_east

ЙПХ инспекторини урган ҳайдовчи қамоққа олинди

Фарғона вилоятида ўқитувчига қўпол муносабатда бўлган Йўл патруль хизмати  инспектори ўз лавозимидан озод этилди.

2020 йилнинг 11 январь куни Фарғона вилояти, Фарғона туманидаги 22-умумтаълим мактабининг чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик раҳбари И.Умаров мактабнинг юқори синф ўқувчиларини ҳарбий полигонда бўлиб ўтаётган “Очиқ эшиклар куни”да иштирок этиш учун олиб бормоқчи бўлади. “Оқ-билол” қишлоғи ҳудудида автомобиллар ҳаракатини назорат қилган ЙПХ инспектори И.Одилов ўқувчилар кетаётган Isuzu автобусини тўхтатиб, тадбир сабабли йўл ёпилганлигини таъкидлайди.

Шунда ўқитувчи И.Умаров: “Менда рухсатнома бор, ўтишим керак”, деб зарур ҳужжатни кўрсатган. Лекин ЙПХ инспектори ўқитувчини ҳақорат қилиб, камситиб, ҳуқуқларини бузган. 

“Халқ таълими Вазирининг Назорат-ҳуқуқий Хизмати томонидан тизимда фаолият юритаётган педагог ходимларнинг шаъни, қадр-қиммати ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида Фарғона туман прокуратурасига мурожаат этилиб, ижтимоий тармоқлардаги ҳолат ва ўқитувчи И.Умаровнинг аризаси юзасидан текшириш ўтказилди”, дейилади Халқ таълими вазирлигининг матбуот хизмати берган хабарда.

Натижада ноқонуний ҳаракатлар содир этган ИИБ ЙҲХБ ЙПХ 1-отряд 3-сафарбарлик гуруҳи йўл-патруль хизмати инспектори сафдор И.Одилов эгаллаб турган лавозимидан озод этилган.

 


Мақола муаллифи

Теглар

ЙПХ Фарғона

Баҳолаганлар

452

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг