Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган неча нафар бола борлиги айтилди

Жамият

image

Тошкент шаҳри бўйича коронавирусга чалинган беморларни туманлар миқёсида олиб қараладиган бўлса, умумий 355 та ҳолатдан Юнусобод туманида 68 та, Сергели туманида 48 та, Олмазор туманида 47 та, Шайхонтоҳур туманида 37 нафар, Яшнобод туманида 35 та, Мирзо Улуғбек туманида 33 та, Миробод туманида 29 та, Учтепа туманида 27 та ҳамда Яккасарой туманида 13 таси қайд этилган. Бу ҳақда Давлат Бош санитария врачи Баҳром Алматов маълум қилмоқда.

“Ушбу беморларнинг қайд этилиши инфекциянинг аҳоли ўртасида тарқалганлигида эмас, балки ушбу касаллар қайд этилган муассасаларнинг жойлашувига, қолаверса, карантинда сақланаётган фуқароларни ўзлари жойлашган манзилга ҳам бевосита боғлиқ. Шунинг учун туманларда қайд этилишига қараб туриб, у ерда кўп, бу ерда кам деган хулоса чиқармаслигимиз лозим”, деди Баҳром Алматов.

Маълум қилинишича, беморларнинг ичида 60 ёшдан ошганлар 32 нафарни, 50-60 ёшгача 28 нафарни, 20-30 ёшгача 88 нафарни, 30-40 ёшгача 82 нафарни ташкил қилмоқда. Бир ёшгача бўлган беморлар сони 7 ҳамда 1 ёшдан 2 ёшгача бўлган беморлар 3 нафарни ташкил этмоқда.

“Ушбу беморларни касалликни юқтириш йўлига қараб таҳлил қиладиган бўлсак, 355 ҳолатдан 106 тасида чартер рейслар орқали мамлакатимизга олиб келинган ҳамда карантинда сақланган фуқаролар орасида аниқланган. 175 та ҳолатда касаллик улардан улардан тарқалган. Юқиш ҳолати аниқланмаган 48 та ҳолат мавжуд”, деди Давлат Бош санитария врачи Баҳром Алматов.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Айни дамда беморларнинг умумий сони 1390 нафарни ташкил этмоқда. Бугунгача касалланганларнинг 140 нафари даволанган, 4 нафари вафот этган.

Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг,  #UydaHayotBor


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

290

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг