“Коронавирус қайта авж олиши мумкин, агар...” ЖССТ дунё мамлакатларини огоҳлантирди

Олам

image

Агар карантин чоралари юмшатилса, коронавируснинг қайта авж олиши кузатилиши мумкин. Бу ҳақда бугун, 7 апрель куни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълум қилди.

ЖССТ бутун дунёдаги расмийларни карантин чораларини тез орада юмшатмасликка чақирди. Ташкилот вакили Кристиан Линдмаернинг маълум қилишича, коронавирусни жиловлаб олиш учун кўпроқ вақт талаб этилади.

"Энг муҳими, аввалги ҳаёт тарзига тезда қайтмаслик керак. Бу худди касалликка ўхшайди. Агар сиз охиргача даволанмай, тезда аввалгидек фаол ҳаётга қайтсангиз, касалликнинг қайталаниш хавфи пайдо бўлади”, дейди ЖССТ вакили Кристиан Линдмаер.

Унинг таъкидлашича, ЖССТда карантин чора-тадбирларни юмшатиш бўйича мамлакатлар учун умумий тавсиялар йўқ. Ҳар бир мамлакат ўз ҳудудидаги эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб ушбу чораларни белгилайди ҳамда бекор қилади.

Сўнгги маълумотларга кўра, ҳозиргача дунёда 1 363 365 нафар одам коронавирус билан касалланган. Беморларнинг 292 467 нафари соғайган, 76 507 нафар бемор эса вафот этган.


Мақола муаллифи

Теглар

ЖССТ Коронавирус Карантин

Баҳолаганлар

722

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг