... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Airbus концерни А380 самолётини янгилади: энди янада тежамкор


10:20, 19.06.2017 Олам
 711

Самолёт қанот қисмининг дизайни букланган ҳолда ўзгартирилган. Мутахассислар бу орқали самолёт 4 фоизгача ёқилғи тежашини таъкидлашди.

Европанинг йирик авиаконцернларидан бири Airbus А380 самолётларининг янгиланган турини тақдим этди. Йўловчи ташишга мўлжалланган жаҳондаги йирик самолёт ҳисобланувчи А380 лайнери нафақат ташқи жиҳатдан, балки техник томондан ҳам бир неча қулайликларга эга бўлди. Бу ҳақда концерннинг Ахборот хизмати хабар бермоқда.
 
Самолёт қанот қисмининг дизайни букланган ҳолда ўзгартирилган. Мутахассислар бу орқали самолёт 4 фоизгача ёқилғи тежашини таъкидлашди. Шунингдек, самолёт салони кенгайтирилган бўлиб, йўловчилар учун мўлжалланган ўриндиқлар сони ҳам ортган.
 
Янги турдаги самолёт А380 Plus деб номланди. Ҳаво лайнеридаги янги қулайликлар А380 моделига нисбатан компанияни ҳар бир йўловчи ҳисобида 13 фоизга харажатлардан сақлаб қолади. Янги турдаги самолёт аввалги авлоддаги лайнерга нисбатан 80 нафар ортиқча йўловчи сиғдира олади, шунингдек, у 300 милга ортиқ масофада учиши мумкин. 
Дурдона Расулова 

Теглар:А380 А380 Plus Airbus 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!